date

Starship двигателидаги носозлик SpaceX учун қимматли маълумотлар берди

Starship двигателидаги носозлик SpaceX учун қимматли маълумотлар берди

SpaceX компаниясининг Starship парвозлар ишончлилиги бўйича директори Шана Диез 12-паровоз давомида жамоа ўта муҳим маълумотларни тўплашга муваффақ бўлганини маълум қилди. Парвоз жараёнида Starship двигателларидан бири кутилмаганда ишдан чиққан бўлса-да, муҳандислар буни тадқиқот миссияси учун ижобий натижа деб баҳоламоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Шана Диезнинг таъкидлашича, бундай синов миссияларида энг асосийси маълумот олишдир. Двигателнинг носозлик ҳолатидаги ишлаши ва кеманинг атмосферага кириш жараёни ҳақидаги кўрсаткичлар келажакдаги парвозлар хавфсизлигини таъминлашда катта рол ўйнайди. Бошқарув марказидаги қийинчиликларга қарамай, Starship барча тўсиқларни енгиб ўтиб, муваффақиятли қўнишни амалга оширди.

Elon Musk ҳам ушбу синовдан сўнг Starship кемасининг иссиқликдан ҳимоя қопламаси ҳақида фикр билдириб, янги экран ўз вазифасини тўлиқ бажарганини қайд этди. Ушбу парвоз давомида ракета орбитага тахминан 45 тонна оғирликдаги Starlink сунъий йўлдош симуляторларини олиб чиқиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

Шунингдек, кема бортида суратга олиш учун махсус мослаштирилган иккита модификацияланган Starlink сунъий йўлдоши ҳам бўлган. Ҳозирда Федерал авиация бошқармаси (ФАА) ушбу парвоз пайтидаги двигател носозлиги юзасидан расмий текширув ўтказиш зарурлиги борасида якуний қарор қабул қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Starship двигателидаги носозлик SpaceX учун қимматли маълумотлар берди