date

7000 ва 8000 мАс: Realme П4, П4х ва П4 Lite смартфонлари тақдим этилди

7000 ва 8000 мАс: Realme П4, П4х ва П4 Lite смартфонлари тақдим этилди

Realme компанияси Россия бозорида П4 смартфонлар линиясининг кенгайтирилган вариантларини сотувга чиқаришини эълон қилди. Аввалроқ тақдим этилган Realme П4 Повер флагманига эндиликда Realme П4, Realme П4х ва Realme П4 Lite моделлари қўшилди. Барча янги қурилмалар “Энергиянинг янги даври” концепциясини давом эттирган ҳолда, асосий эътиборни Титан Баттерй сиғимли аккумуляторлари, ёрқин АМОЛEД-дисплейлар ва ўйин функцияларига қаратади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Realme П4 модели 6,8 дюймли, 4000 нит ёрқинликка эга АМОЛEД-дисплей ва 7000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Қурилма Qualcomm Snapdragon 685 процессори асосида ишлайди. Смартфоннинг ўзига хос жиҳати — орқа панелдаги AI Пульсе Light дастурлаштириладиган ёруғлик индикатори бўлиб, у ўйин жараёнлари ва билдиришномаларга мос равишда милтиллайди. Шунингдек, у ИП65 сув ва чангдан ҳимоя ҳамда МИЛ-СТД 810Ҳ ҳарбий стандарти чидамлилигига эга.

Realme П4х модели 120 Гс янгиланиш частотасига эга 6,8 дюймли ЛКД-экран ва рекорд даражадаги 8000 мАс сиғимли аккумуляторни таклиф этади. Ушбу модел ҳам ИП64 ҳимоя даражаси ва МИЛ-СТД 810Ҳ чидамлилик стандарти билан таъминланган. Сериянинг энг ҳамёнбоп вакили Realme П4 Lite эса Унисок Т7250 (Т615) чипи, 7000 мАс аккумулятор ва 120 Гс частотали 6,8 дюймли ИПС-дисплейга эга бўлди.

П4 сериясидаги барча моделлар AI Гаме Партнер сунъий интеллектли ўйин двигатели ҳамда фото ва видеоларни таҳрирлаш учун Нехт AI воситалар тўплами билан жиҳозланган. Янги смартфонлар савдоси 2026-йил 7-июльдан бошланиши кутилмоқда, бироқ ҳозирча нархлар очиқланмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » 7000 ва 8000 мАс: Realme П4, П4х ва П4 Lite смартфонлари тақдим этилди