Xiaomi 18 Pro ва Pro Max премераси бўлиб ўтмоқда

Бугун, 23-сентябрь куни Xiaomi компаниясининг навбатдаги флагман қурилмалари расман тақдим этилмоқда. ixbt.com нашрининг хабар беришича, тақдимот доирасида бирйўла иккита илғор модел — Xiaomi 18 Pro ва Xiaomi 18 Pro Max омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур қурилмалар ишлаб чиқарувчи томонидан кучли имкониятларга эга флагман камерофонлар сифатида эътироф этилмоқда. Янги авлод смартфонлари нафақат суратга олиш сифати, балки ўйин жараёнидаги самарадорлиги билан ҳам эътиборни тортади.
Рекорд даражадаги самарадорлик
Xiaomi Груп президенти Лу Вейбиннинг маълум қилишича, янги смартфонлар компания тарихидаги ўйинлардаги бир кадр учун энг юқори энергия самарадорлиги кўрсаткичига эга бўлади. Бу эса узоқ муддатли ўйин сеансларида батарея қувватини тежаш имконини беради.Шу билан бирга, фойдаланувчилар орасида стандарт Xiaomi 18 моделининг тақдимотда йўқлиги саволлар туғдирди. Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилардан бири бу ҳолат юзасидан компания раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат қилди.
Стандарт версия нима учун кечиктирилди?
Лу Вейбиннинг тушунтиришича, стандарт версия тақдимоти кейинроқ алоҳида амалга оширилади. Аввалроқ таниқли Digital Chat Station инсайдери одатдаги Xiaomi 18 декабрь ойида намойиш этилишини маълум қилган эди.Инсайдер маълумотларига кўра, мазкур қурилма Qualcomm компаниясининг энг сўнгги ва илғор 2 нанометрли Snapdragon 8 Ultra Ген 6 флагман процессори билан жиҳозланади. Бу эса келгусида чиқадиган смартфон имкониятлари янада юқори бўлишидан дарак беради.






























Изоҳлар 0
…