date

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro глобал бозорга чиқди: Нархи ва хусусиятлари

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro глобал бозорга чиқди: Нархи ва хусусиятлари

Xiaomi компанияси ўзининг янги Смарт Банд 10 Pro фитнес-билагузугини Хитойдаги дебютидан бир ҳафта ўтиб, глобал бозорга тақдим этди. Қурилма янги Xiaomi 17Т ва Xiaomi 17Т Pro смартфонлари билан биргаликда намойиш этилди. Европа бозорида стандарт модел 80 евро, NFC ва керамика корпусли талқини эса 100 евро нархида сотувга чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги гаджет 1,74 дюймли АМОЛEД экранга эга бўлиб, у 60 Hz янгиланиш частотаси ва 2000 нит максимал ёрқинликни таъминлайди. Бу қуёш нури остида ҳам маълумотларни бемалол ўқиш имконини беради. Қурилманинг қалинлиги 9,7 мм, вазни эса бор-йўғи 21,6 граммни ташкил этади. Стандарт версиялар корпуси алюминийдан ишланган.

Смарт Банд 10 Pro янгиланган юрак уриши датчиги билан жиҳозланган бўлиб, реал вақт режимида пульсни ўлчаш, қондаги кислород миқдорини аниқлаш ва уйқу таҳлилини амалга оширади. Шунингдек, чарчоқ даражасини ва машғулотлардан кейинги тикланишни баҳолаш учун HRВ-трекер қўшилган. Билагузук 150 дан ортиқ спорт режимини ва ГПС навигациясини қўллаб-қувватлайди.

Илк бор компьютер ўйинлари вақтидаги пульс ва стресс даражасини кузатувчи махсус ўйин режими жорий этилди. Қурилма HyperOS 3 тизимида ишлайди, Apple Ҳеалт билан синхронизация қилинади ва бир вақтнинг ўзида иккита қурилмадан билдиришномаларни қабул қила олади. Батарея қуввати оддий режимда 21 кунга, Алвайс-Он Дисплай ёқилганда эса 8 кунга етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Смарт Банд 10 Pro глобал бозорга чиқди: Нархи ва хусусиятлари