date

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro жаҳон бозорига чиқди: Нархи ва хусусиятлари

Xiaomi Смарт Банд 10 Pro жаҳон бозорига чиқди: Нархи ва хусусиятлари

Ўтган ҳафтада Xiaomi компанияси Хитойда ўзининг янги Смарт Банд 10 Pro фитнес-билагузугини тақдим этган эди. Эндиликда ушбу қурилма Хитойдан ташқарида, хусусан, Япония бозорида расман сотувга чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги гаджет тўрт хил кўринишда таклиф этилмоқда: қора (Блакк), пушти (Piнк), кумушранг (Силвер) ва алоҳида керамик корпусли (Серамик Эдитион) талқинлар. Қурилманинг бошланғич нархи 68 долларни ташкил этса, топ-версия ҳисобланган керамик корпусли модел 87 доллардан сотилмоқда. Таъкидлаш жоизки, янги авлод Смарт Банд 9 Pro моделига нисбатан тахминан 12 фоизга қимматлашган.

Смарт Банд 10 Pro техник жиҳатдан анча кучайтирилган. У 1,74 дюймли, 480 х 336 пикселли АМОЛEД экранга эга бўлиб, унинг энг юқори ёрқинлиги 2000 нитга етади. Бу эса қуёшли кунда ҳам маълумотларни аниқ кўриш имконини беради.

Қурилманинг автоном ишлаш вақти ҳам ҳайратланарли: 350 мА/соат сиғимли аккумулятор бир марта қувватланиш орқали 21 кунгача хизмат қилади. Шунингдек, билагузук 5АТМ сув ўтказмаслик ҳимояси, 200 дан ортиқ интерфейс мавзулари ва 150 дан зиёд машғулот режимларига эга.

Соғлиқни назорат қилиш учун қурилмага юқори аниқликдаги юрак уриши (ЧСС) ва қондаги кислород миқдорини (СпО2) ўлчовчи датчиклар ўрнатилган. Шунингдек, ГПС модули ёрдамида фойдаланувчилар смартфонсиз ҳам югуриш маршрутларини кузатиб боришлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Смарт Банд 10 Pro жаҳон бозорига чиқди: Нархи ва хусусиятлари