date

Blue Origin компаниясининг New Glenn ракетаси синов вақтида портлаб кетди

Blue Origin kompaniyasining New Glenn raketasi sinov vaqtida portlab ketdi

Jeff Bezosга тегишли Blue Origin компаниясининг New Glenn мега-ракетаси Флорида штатидаги Канаверал бурнида ўтказилган синовлар чоғида портлаб кетди. NASASpaceFlight.com жонли эфири маълумотларига кўра, ҳодиса яқин ҳафталарда режалаштирилган тўртинчи парвоз олдидан ўтказилаётган статик оловли синов пайтида юз берган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Одатда ракета компаниялари синов пайтида учиш майдончаларини хавфсизлик мақсадида бўшатиб қўйишади, бироқ ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Blue Origin, NASA, Федерал авиация бошқармаси (ФАА) ва АҚШ Космик кучлари ҳозирча вазият юзасидан расмий изоҳ бермади.

Ушбу портлаш Blue Origin компаниясини New Glenn дастурини узоқ муддатга тўхтатиб туришга мажбур қилиши мумкин. Компания Elon Musk бошқарувидаги SpaceX билан рақобатлашиш мақсадида ўн йил давомида ишлаб чиқилган ушбу ракета ёрдамида жорий йилда 12 тагача парвозни амалга оширишни режалаштирган эди.

Шунингдек, ушбу ракета NASAнинг Ойга йўналтирилган Артемис миссияларида ҳам муҳим рол ўйнаши кутилаётган эди. Портлашдан кўп ўтмай, Elon Musk ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: “Жуда афсусланарли. Ракета ясаш — қийин иш”, — дея муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин New Glenn ракетасининг учинчи парвози ҳам муваффақиятсиз якунланган эди. Ўшанда ракетанинг юқори босқичи АСТ СпасеМобиле сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмаган ва миссия тўлиқ бой берилган эди. ФАА ўтган ҳафтагина ушбу носозлик сабаблари ўрганилгач, парвозларни давом эттиришга рухсат берган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Blue Origin компаниясининг New Glenn ракетаси синов вақтида портлаб кетди