date

Galaxy А17 5G учун One UI 8.5 прошивкаси Европа ва Осиёда чиқди

Galaxy А17 5G учун One UI 8.5 прошивкаси Европа ва Осиёда чиқди

Galaxy А16 5G ортидан Samsung компаниясининг яна бир ҳамёнбоп смартфони — Galaxy А17 5G учун One UI 8.5 интерфейсининг якуний версияси тақдим этилди. Ҳозирда ушбу янгиланиш Болгария, Франция, Ҳиндистон, Непал ва Ветнам каби мамлакатлардаги фойдаланувчилар учун очиқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

А176БХХУ5КЗE9 рақами остида чиқаётган прошивка ҳажми 2,4 GBни ташкил этади ва у 2026-йил май ойидаги хавфсизлик патчини ўз ичига олади. Янгиланиш қурилмага бироз ўзгартирилган интерфейс, кенгайтирилган персоналлаштириш имкониятлари ва такомиллаштирилган тизим иловаларини олиб келади.

Фойдаланувчилар энди тўлиқ созланадиган тезкор созламалар панели, блоклаш экранидаги соат учун қўшимча шрифтлар ва автоматик тартиблаш вариантларидан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, камера иловасига янги фильтрлар, Веатер иловасига эса ҳавонинг чангланиш индекси каби фойдали функциялар қўшилган.

Samsung Нотес иловаси жадваллар ва автоматик ҳисоб-китоблар билан бойитилган бўлса, Samsung Ҳеалт иловасида Galaxy Watch билан машғулот маълумотларини алмашишнинг янги усуллари пайдо бўлди. Samsung Интернет браузерида эса ҳимоя ҳолати ва бошқа қурилмалардаги очиқ саҳифаларни кўрсатувчи янги таб саҳифаси жорий этилди.

Коунтерпоинт Ресеарч маълумотларига кўра, Galaxy А17 5G 2026-йилнинг биринчи чорагида дунёдаги энг оммабоп Android-смартфонлар қаторидан жой олган. Ушбу янгиланиш қурилманинг бозордаги мавқеини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Galaxy А17 5G учун One UI 8.5 прошивкаси Европа ва Осиёда чиқди