Samsung барча Galaxy қурилмалари учун One UI 8.5 янгиланишини чиқарди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Samsung барча Galaxy қурилмалари учун One UI 8.5 янгиланишини чиқарди

Samsung компанияси декабрь ойида Galaxy S25 серияси учун бета-дастур сифатида тақдим этилган One UI 8.5 интерфейсини барча тасдиқланган қурилмаларга тарқатишни якунлади. Бета-синовлар муваффақиятли ўтгач ва Galaxy S26 линияси учун барқарор талқин чиқарилгач, компания ўтган ойдан бошлаб эски моделдаги смартфонларни янгилашга киришган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Расмий маълумотларга кўра, жами 44 та қурилма One UI 8.5 янгиланишини олиши белгиланган эди. Oraдан бир ой ўтиб, компания ушбу рўйхатдаги барча моделлар учун дастурий таъминотни тақдим этди. Ушбу жараённи якунлаб берган сўнгги модел Galaxy А15 смартфони бўлди.

Қизиғи шундаки, Samsung расман тасдиқламаган бўлса-да, яна 18 та қурилма ушбу янгиланишни олиши кутилаётган эди. Ҳозирги вақтга келиб, компания ушбу "норасмий" рўйхатдаги 10 та қурилма учун ҳам янгиланишни эълон қилди. Бу эса қолган саккизта модел эгалари учун ҳам янги интерфейсга эга бўлиш имконияти борлигидан далолат беради.

One UI 8.5 янгиланиши тизим барқарорлигини ошириш, хавфсизлик протоколларини янгилаш ва фойдаланувчи интерфейсидаги бир қатор қулайликларни ўз ичига олган. Ҳозирда барча мувофиқ Galaxy смартфон ва планшет эгалари созламалар бўлими орқали дастурий таъминотни юклаб олишлари мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?