Телефон заряди нега тез тугайди? Батареяни асрашнинг 7 та усули

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Телефон қувватининг тез тугашига экран ёрқинлиги, интернет, ГПС, фон режимида ишлайдиган иловалар ва ҳаво ҳарорати каби омиллар таъсир кўрсатади.
- Google Android Ҳелп ва Apple Суппорт мутахассислари қувватни тежаш учун экран ёрқинлигини пасайтириш, кераксиз хизматларни ўчириш ва қурилмани қизиб кетишдан асрашни тавсия қилади.
Телефоннинг заряди аввалгидан тез тугай бошласа, бу ҳар доим ҳам батарея бузилганини англатмайди. Экран ёрқинлиги, интернет, GPS, фон режимида ишлаётган иловалар ва ҳатто ҳаво ҳарорати ҳам қувват сарфига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Google Android Help ва Apple Support маълум қилди.
Нега телефоннинг заряди тез тугайди?
Энг кўп қувват сарфлайдиган қисмлардан бири — экран. Ёрқинликни максимал даражада сақлаш, видеолар кўриш, ўйин ўйнаш ва камерадан узоқ фойдаланиш батареяни тезроқ бўшатади.
Шунингдек, мобил тармоқ сигнали паст жойларда телефон алоқа излаш учун кўпроқ энергия сарфлайди. Фон режимида маълумот янгилайдиган ижтимоий тармоқлар, хабарлашув иловалари ва геолокация хизматлари ҳам заряднинг сезиларли камайишига сабаб бўлиши мумкин.
Телефон зарядини узоқроқ сақлаш учун нима қилиш керак?
Экран ёрқинлигини пасайтиринг ёки автоматик ёрқинликни ёқинг.
Экраннинг автоматик ўчиш вақтини қисқартиринг.
Қувватни кўп сарфлайдиган иловаларни батарея созламаларидан текширинг.
Кераксиз пайтда GPS, Bluetooth ва мобил интернетни ўчириб қўйинг.
Телефонда батареяни тежаш режимидан фойдаланинг.
Қурилмани қизиб кетишдан асранг. Иссиқлик батареянинг тез қувват йўқотишига ва эскиришига олиб келиши мумкин.
Телефон ва иловаларни мунтазам янгилаб туринг. Айрим янгиланишлар қувват сарфи билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади.
Мутахассислар телефонни доим 0 фоизгача тушириб, кейин 100 фоизгача зарядлаш шарт эмаслигини таъкидлайди. Литий-ион батареяларни бундай ҳолатда мунтазам ушлаш уларнинг хизмат муддатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар телефон кам ишлатилса ҳам заряд жуда тез тугаса, қурилма қизиб кетса ёки батарея қуввати кескин камайган бўлса, унинг батарея ҳолатини текшириш ва зарур бўлса, сервис марказига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…