iPhone 18 Pro камерасида сўнгги йиллардаги энг катта ўзгариш кутилмоқда

Таниқли таҳлилчи Минг-Чи Kuo маълумотларига кўра, iPhone 18 Pro серияси ўзгарувчан диафрагмали янги асосий камерага эга бўлади. Саноат манбаларининг таъкидлашича, янги ҳаракатланувчи линзалар тизими ҳозирги iPhone 17 Pro моделида қўлланиладиган 7П линзаларига қараганда ўртача 50 фоизга қимматроқ туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Кутилаётган ўзгаришларга қарамай, камера тизимининг умумий кўриниши танишлигича қолади. Ҳозирги сизиб чиққан маълумотлар Apple компанияси учта 48 мегапикселли сенсорли тизимни сақлаб қолишини, бироқ энг катта техник янгиланиш айнан асосий камерада юз беришини кўрсатмоқда.
Ўзгарувчан диафрагма объективга сенсорга тушадиган ёруғлик миқдорини жисмоний жиҳатдан тартибга солиш имконини беради. Бу паст ёруғлик шароитида суратга олиш сифатини сезиларли даражада оширади ва ёрқин муҳитда тасвир чуқурлигини (бокеҳ эффекти) яхшироқ назорат қилишни таъминлайди.
Камерадан ташқари, янги смартфонлар кейинги авлод Apple А20 Pro чипи ва iOS 27 тизимидаги янгиланган “Камера” иловаси билан дебют қилиши кутилмоқда. Apple одатда аппарат қисмидан кўра дастурий таъминот ва ҳисоблаш фотографиясига таянишни афзал кўради, бироқ бу сафар жисмоний ўзгариш асосий планга чиқади.
Агар ушбу хабарлар ўз тасдиғини топса, iPhone 18 Pro сўнгги йиллардаги энг муҳим камера янгиланишини таклиф қилиши мумкин. Бу эса Apple смартфонларининг профессионал суратга олиш имкониятларини янги босқичга олиб чиқади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!