Фото ва видео сифати ошади: Huawei Мате 90 ташқи телеконвертерларга эга бўлади

Huawei компанияси бўлажак Мате 90 серияси учун зум-тасвирга олишни профессионал камералар даражасига олиб чиқадиган янги аксессуарларни тайёрламоқда. Инсайдерларнинг маълумотларига кўра, флагман қурилмалар ташқи телеконвертерларни — смартфон камерасига ўрнатиладиган қўшимча оптик модулларни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фихед Фокус Дигитал нашрининг таъкидлашича, Huawei оптик яқинлаштириш имкониятларини кенгайтириш учун янгиланган ечимлар устида ишламоқда. Одатий рақамли катталаштиришдан фарқли ўлароқ, телеконвертер фокус масофасини жисмоний жиҳатдан ўзгартиради ва сифатни сезиларли даражада йўқотмаган ҳолда телеобектив имкониятларини кучайтиради.
Бундай концепциядан фойдаланиш узоқдаги обектларни — концертлар, спорт мусобақалари ва пейзажларни тасвир деталларини сақлаб қолган ҳолда суратга олиш имконини беради. Аввалроқ шунга ўхшаш ечимлар Vivo смартфонлари учун ҳам чиқарилган эди.
Маълумот ўрнида, Фихед Фокус Дигитал аввалроқ HarmonyOS операцион тизимининг компьютер версияси тафсилотлари билан бўлишган, янги iPhone SE4 суратлари ва Huawei Поккет 2 рендерларини тарқатган, шунингдек, Apple компанияси буклама iPhone устидаги ишни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!