date

Тарихдаги илк ракета шаҳри: Илон Маскнинг Старбасе лойиҳаси бир ёшга тўлди

Тарихдаги илк ракета шаҳри: Илон Маскнинг Старбасе лойиҳаси бир ёшга тўлди

Техас штатида, Мексика кўрфази соҳилида жойлашган кичик Бока Чика қишлоғи расман Старбасе шаҳрига айланганига роппа-роса бир йил бўлди. 30-май куни шаҳар аҳолиси ва космодром ходимлари ушбу санани жонли концертлар ҳамда пикниклар билан кенг нишонлашди. Ўтган бир йил давомида Старбасе таниб бўлмас даражада ўзгарди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда шаҳар ва космодром инфратузилмаси тарихдаги энг қувватли космик кема — Starship синов парвозларини амалга ошириш учун жадал ривожланмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий ҳукумат ва SpaceX пляжлар ҳамда экотизимни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидламоқда — табиатни муҳофаза қилиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

SpaceX компанияси Старбасе шаҳрини космик технологиялар маркази сифатида ривожлантиришни мақсад қилган. Шаҳар мақомини олишдан асосий кўзланган мақсад — сув таъминоти, электр энергияси ва йўллар каби коммунал хизматларни Камерон округи билан келишмасдан, мустақил бошқариш имкониятига эга бўлишдир.

Шунингдек, бу мақом ракета учириш вақтида маҳаллий йўллар ва пляжларни ёпиш жараёнини соддалаштиради. Аввалари бу масалада расмийлар билан келишиш анча мураккаб кечар эди. Бундан ташқари, Старбасе ўз ходимлари учун турар-жой ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириши мумкин, бу эса янги мутахассисларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тарихдаги илк ракета шаҳри: Илон Маскнинг Старбасе лойиҳаси бир ёшга тўлди