08:39 / 04.04.2018
3 749

Қозоғистонда Telegram тақиқланиши мумкин

Қозоғистонда Telegram тақиқланиши мумкин
Қозоғистон ҳукумати агар Telegram мессенжери ўз каналларидан тақиқланган “Қозоғистон демократик танлови” (ҚДТ) жамоатчилик ҳаракати материалларининг ўчириб ташланиши ҳақидаги суд қарорини бажармаса, Қозоғистон ҳудудида унинг фаолиятини чеклаб қўяди. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаев маълум қилган.

Абаевнинг айтишича, Telegram маъмуриятига суд қарорини бажариш ва ҚДТнинг материалларини ўчириш ёки Қозоғистон ҳудудидан уларга фойдаланувчиларнинг киришини чеклаш бажарилиши ҳақидаги огоҳлантириш хати йўлланган.

Маълум қилнишича, мактуб айни вақтда мессенжер маъмурияти томонидан кўриб чиқилиш босқичида бўлиб, агар суд қарори ижро этилмаса, унда Telegram Қозоғистонда чекланиши ёки тўлиқ тақиқланиши мумкин.

Март ўртасида Остона суди ҚДТни экстремистик ташкилот деб топган ва Қозоғистонда унинг фаолиятини тақиқлаган. Ташкилотга қочоқликда юрган собиқ банкчи Мухтар Аблязов бошчилик қилади.

Қозоғистон бош прокуратурасида таъкидланишича, Аблязовнинг мақсади ҳукуматни тўнтариш ва уни қўлга олиш бўлган. Бунинг учун у хориждан туриб қонунга хилоф фаолиятни давом эттиради, қозоғистонликларни ҚДТга киришга фаол тарзда чорлайди, амалдаги ҳукумат ҳақида салбий тасаввур ва норозилик кайфиятларини шакллантиради ва шу билан ижтимоий адоват ва ихтилофни авж олдиради.

2017 йил июнда Олмаота суди Аблязовни жиноий тўда ташкил этиш ва банкдан маблағлар ўғирлашда айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этган. Бироқ суд кўп йилдан бери хорижда яшаб келадиган Аблязовнинг ўзисиз ўтган. Қозоғистоннинг коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси маълумотларига кўра, у томонидан етказилган зиён миқдори 7,5 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистонда Telegram тақиқланиши мумкин