Россиянинг Max мессенжери Huawei АппГаллерй дўконидан ғойиб бўлди

Huawei смартфонлари фойдаланувчилари Россиянинг Max мессенжери АппГаллерй иловалар дўконидан йўқолиб қолганига эътибор қаратишди. Бироқ, маълум бўлишича, бу муаммо барча фойдаланувчиларга ҳам тааллуқли эмас. Илова VPN орқали, масалан, Европа серверларидан фойдаланилганда кўринмай қолмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Шу билан бирга, Россия локациясига эга фойдаланувчилар учун Max мессенжери ҳамон юклаб олиш учун очиқ ва ҳатто дўконнинг асосий саҳифасида реклама қилинмоқда. Шундай қилиб, илова АппГаллерй дўконида Россиядан ташқаридаги фойдаланувчилар учун яширилган, аммо бутунлай ўчириб ташланмаган.
Ҳозирча Huawei компанияси ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ бермади. Чекловларнинг сабаблари ҳам очиқланмаган. Мазкур вазият яқинда Max иловасининг Apple App Store дўконидан ғойиб бўлишини эслатиб юбормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3-июн куни Apple компанияси амалдаги санкция чекловлари сабабли ушбу иловани ўз платформасидан олиб ташлаган эди. Шунингдек, iPhone фойдаланувчилари учун илованинг билдиришномалари ҳам ўчириб қўйилган.
Max — бу VK холдинги томонидан ишлаб чиқилган Россия давлат мессенжери бўлиб, у мулоқот, бизнес ва давлат хизматларидан фойдаланиш учун миллий платформа сифатида тақдим этилган. Ушбу илова Россияда сотиладиган барча смартфонларга мажбурий равишда ўрнатилган бўлиши лозим.





























Изоҳлар 0
…