18:53 / 25.10.2020
3 093

Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин
Марказий банк ҳозирда PayPal билан музокараларга киришган, Ўзбекистонда тизимга рухсат берилиши ва рақобатчи сифатида мамлакатнинг ўз пул ўтказиш тизими жорий қилиниши мумкин.

Бу ҳақда 24 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ИТ-паркда журналист ва блогерлар билан ташкил этилган учрашувда маълум қилди.

Вазир фрилансерлар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида PayPal халқаро тўлов тизимини Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш ҳақида журналистлар томонидан берилган саволга қисқача жавоб берган.

«Бу фақат бизнинг вазирлик доирасидаги иш эмас, бу Марказий банк ваколатидаги масала. Бу идоралараро келишув асосида ҳал қилинади. Масаланинг бошқа тарафлари, яъни PayPal тўлов тизимининг давлатларга қўядиган шартлари ва Марказий банкдан талаб қилинадиган масъулиятлар ҳам бор», – дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда PayPal нима сабабдан Ўзбекистонда ишлай олмаслиги, мамлакат қонунчилиги жисмоний шахсларга пулларни хорижий валютада сақлашга рухсат бермаслиги, электрон ҳамёнлар эса хориждаги ҳисоб рақамларга тенглаштирилиши ҳақида маълумот берилганди. 2019 йилнинг октябрида эса қонунчиликка ўзгартириш киритилиб, ўзбекистонликларга хорижда ҳисоб рақам очишга рухсат берилди. Бироқ ҳамон Ўзбекистон PayPal’га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин