ChatGPT Кенияда минглаб инсонни даромадсиз қолдирди

Кенияда сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ ўзгаришлар минглаб одамларнинг кундалик даромадига таъсир қилди. Айниқса, онлайн платформалар орқали маълумотларни саралаш, матнларни белгилаш ва AI тизимларини ўқитиш каби ишларни бажариб келган фрилансерлар қийин вазиятга тушиб қолган.
Улар хорижий компаниялар учун сунъий интеллект моделларини такомиллаштиришга ёрдам берувчи вазифаларни бажарган. Бироқ AI технологиялари ривожланиб, айрим жараёнларнинг автоматлаштирилиши натижасида бундай ишларга бўлган эҳтиёж пасайган.
Бу эса Кенияда мазкур соҳадан даромад олиб келган кўплаб инсонларнинг буюртмаларсиз қолишига сабаб бўлган. Айрим ишчилар учун AI технологияларининг жадал тараққиёти янги имкониятдан кўра, даромад манбаининг қисқаришига айланмоқда.
Мутахассислар эса сунъий интеллект меҳнат бозорида айрим касбларга бўлган талабни ўзгартириши, шу билан бирга янги иш ўринларини ҳам пайдо қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.






























Изоҳлар 0
…