
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси доирасида Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда махсус «йўл харитаси»да кўрсатиб ўтилган.
Янги кодексда инсоннинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқлари, эркинликларига оид нормалар тизимлаштирилади. Шунингдек, рақамли муҳитда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш учун ҳуқуқий ҳимоя механизмлари кучайтирилади.
Ахборот кодекси қабул қилинса, фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ва ахборот олиш ҳуқуқлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигига оид қонунлар тизимлаштирилади ва янада яхшиланади.
Сайловларнинг шаффофлиги учун рақамли технологиялар кенг жорий қилинади. Хусусан, сайловчилар рўйхатини электрон шаклда юритиш ва унинг очиқ мониторинг тизими такомиллаштирилади.
Шунингдек, E-saylov ахборот тизими ҳам модернизация қилинади ва янада такомиллаштирилади. Бунда фуқароларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки янада қулайлаштирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар