date

Ўзбекистонлик олимлар экологик тоза плёнка ихтиро қилди

Ўзбекистонлик олимлар экологик тоза плёнка ихтиро қилди

Ўзбекистонлик олимлар атроф-муҳитга тўлиқ зарарсиз, ўз-ўзидан парчаланувчи плёнкани муваффақиятли ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди. Янги кашфиёт пластик пакетларга самарали ва экологик тоза альтернатива бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу биоплёнка сув ва тупроқ муҳитида осонликча парчаланади ва табиатга зарар етказмайди. Ташқи кўриниши ва мустаҳкамлиги жиҳатидан у оддий синтетик полиэтиленга ўхшайди, аммо экология ва атроф-муҳит учун мутлақо хавфсиз ҳисобланади.

Хабарда таъкидланишича, биоплёнка озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида кенг қўлланилиши мумкин. “Ушбу плёнкалар ташқи кўриниш ва механик хоссалари жиҳатидан анъанавий полиэтилен плёнкаларга ўхшаш бўлса-да, улар табиат учун мутлақо хавфсиз. Сув ва тупроқ муҳитида осон парчаланади, атроф-муҳитга зарар етказмайди. Энди биоплёнкалар озиқ-овқат ва дорихона саноатида қўлланиш имкониятига эга ва пластик чиқиндилар муаммосини камайтиришда муҳим қадам бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Ушбу кашфиёт нафақат экологик тоза технологиялар ривожига ҳисса қўшади, балки яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва пластик чиқиндиларни камайтиришда янги имкониятларни очади. Олимлар янги биоплёнкани қўллаш орқали аҳоли ва саноат учун хавфсиз, мукаммал ва атроф-муҳитга мос маҳсулот яратишга эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик олимлар экологик тоза плёнка ихтиро қилди