Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони ошади

Келгуси 5 йил ичида Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 16 тага ортиши кўзда тутилмоқда.
Бу мақсад 2026 йил 16 февралда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб қўйилган.
Режага кўра:
• Ҳозир — 34 та давлат
• 2026 йил — 36 та
• 2027 йил — 38 та
• 2028 йил — 42 та
• 2029 йил — 46 та
• 2030 йилгача — 50 тага етказилади
Айни пайтда 42 та давлатга соддалаштирилган виза тартиби амал қилади. 2030 йилга қадар бу кўрсаткич 60 тага етказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, консуллик хизматлари учун мобил платформа ишлаб чиқилиб, фойдаланувчилар сони 60 мингтагача кўпайиши назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Хитой ва Иорданияга визасиз режим жорий этилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг