Ўзбекистонликларга Таиландга визасиз бориш имконияти яна пайдо бўлиши мумкин

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 15 кунгача визасиз киришга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Ушбу ташаббус 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Агар таклиф маъқулланса, ўзбекистонликлар Таиландга 15 кунгача визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу эса мамлакатда дам олишни режалаштираётган сайёҳлар учун қулайлик яратади.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш тартибини бекор қилган эди. 15-сентябрдан бошлаб мамлакатга боришни истаган ўзбекистонликлардан олдиндан виза расмийлаштириш талаб этилмоқда.
Виза олиш билан боғлиқ қийинчиликлар сабабли Ўзбекистондаги айрим сайёҳлик компаниялари бошқа йўналишларга, жумладан, Вьетнамга кўпроқ эътибор қарата бошлаган.
Ҳозирча визасиз тартибни қайта жорий этиш бўйича таклиф маъқуллангани ҳақида маълумот йўқ.































Изоҳлар 0
…