date

Ўзбекистоннинг 3 шаҳри Осиё топ-30 рўйхатига кирди

Ўзбекистоннинг 3 шаҳри Осиё топ-30 рўйхатига кирди

Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Самарқанд, Бухоро ва Хива — халқаро эътирофга сазовор бўлди. Польшада нашр этиладиган “National Geographic Traveler” журнали уларни Осиёнинг энг гўзал 30 шаҳри қаторига киритди.

Мақола муаллифи, журналист Агнешка Франус, Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва Буюк Ипак йўли шаҳарларининг меъморий жозибасини алоҳида таъкидлаган. Самарқанддаги Регистон ансамбли, Шоҳи-Зинда, Бибихоним масжиди ва Амир Темур мақбараси дунё миқёсидаги дурдоналар сифатида тилга олинган.

Бухородаги Арк қалъаси ва қадимий мадрасалар шаҳарнинг давлатчилик тарихи билан боғлиқ аҳамиятини намоён этса, Хивадаги Ичан-қалъа мажмуаси очиқ осмон остидаги музей сифатида юқори баҳоланган.

Журналда сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳам эътироф этилган. Хавфсизлик, транспорт инфратузилмаси, хизматлар сифати ва нархлар мутаносиблиги Ўзбекистонни мустақил саёҳат учун қулай манзилга айлантиргани қайд этилган. Шунингдек, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги мақолада алоҳида урғу билан тилга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг 3 шаҳри Осиё топ-30 рўйхатига кирди