Ўзбекистон туризм даромадлари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

ВТТК ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда туризм соҳасидан 3,5 миллиард доллар даромад олиб, Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаган. Қозоғистонда бу кўрсаткич 2,6 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистон Марказий Осиё фуқароларининг хорижий саёҳатларида ҳам оммабоп йўналиш бўлиб, минтақадаги чиқиш туризмининг қарийб 25 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келган. 2025 йилда Марказий Осиёда туризмнинг иқтисодиётдаги ўсиши 17,7 фоизга етган.
Бутунжаҳон Сайёҳат ва Туризм Кенгаши (WTTC) ҳисоботига кўра, Марказий Осиёда туризм соҳаси жадал суръатларда ривожланмоқда. Минтақада эса Ўзбекистон туризм даромадлари бўйича биринчи ўринни эгаллаб, энг кўп сайёҳ жалб қилаётган давлатлардан бири сифатида эътироф этилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон туризм ҳисобидан 3,5 миллиард доллар даромад олган. Таққослаш учун, Қозоғистонда ушбу кўрсаткич 2,6 миллиард долларни ташкил этган.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг хорижий саёҳатлари орасида ҳам Ўзбекистон энг оммабоп йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Минтақадаги чиқиш туризмининг қарийб 25 фоизи айнан Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.
Мутахассислар бу ҳолатга Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар, бой маданий мерос, зиёрат туризми, замонавий меҳмонхоналар ҳамда сайёҳлар учун яратилган қулай инфратузилма катта ҳисса қўшаётганини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, WTTC маълумотларига кўра, 2025 йилда Марказий Осиёда туризмнинг иқтисодиётдаги ўсиши 17,7 фоизга етиб, дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилган. Бу эса минтақада туризм иқтисодий тараққиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланиб бораётганини кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…