MrBeast Самарқанд, Бухоро ва Хивага ҳам борадими?

MrBeast Самарқанд, Бухоро ва Хивага ҳам борадими?

Дунёга машҳур блогер MrBeast Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини давом эттириши мумкин. Унинг жамоаси 10 октябрдан бошлаб Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда 9 октябрь куни Тошкентда блогер мухлислари билан учрашув вақтида унинг жамоаси вакиллари маълум қилди. Ташкилотчилар хавфсизлик ва суратга олиш жараёнининг махфийлигини таъминлаш мақсадида сафарнинг аниқ жадвали ҳамда бошқа тафсилотларини ошкор этмаган.

Pressa.uz нашрининг ҳукуматдаги манбаси эса MrBeast номи билан танилган америкалик блогер Жимми Доналдсоннинг ушбу саёҳатда шахсан иштирок этишини тасдиқлаган.

Самарқанд, Бухоро ва Хива ўзининг қадимий меъморий обидалари, бой тарихи ва маданий мероси билан машҳур. MrBeast жамоасининг ушбу шаҳарларга ташрифи Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига халқаро аудитория эътиборини янада ошириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, MrBeast 9 октябрь куни Тошкентга келиб, мухлислари билан учрашди. Блогернинг Ўзбекистонга ташрифи унинг Марказий Осиёга илк сафари ҳисобланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар