Юнусобод ва Шайхонтоҳур аҳоли сони бўйича етакчилар сафида

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудудлар бўйича Ўзбекистондаги биринчи ўнталикдан жой олди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилган.
Пойтахт туманлари орасида Олмазор биринчи ўринни эгаллади. У ерда 419,6 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Юнусобод тумани 395 минг нафар аҳоли билан иккинчи, Шайхонтоҳур тумани эса 374,6 минг киши билан учинчи ўринда қайд этилди.
Мамлакат миқёсида Олмазор тумани аҳоли сони бўйича 6-ўринни эгаллаган. Юнусобод 8-ўринда, Шайхонтоҳур эса 9-ўринда жойлашган.
2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38,4 миллион нафарга етган. Энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудудлар рўйхатида йирик шаҳарлар билан бирга Самарқанд ва Андижон вилоятларидаги аҳолиси зич туманлар ҳам юқори ўринларни банд қилган.
Тошкент вилоятининг бирор тумани биринчи ўнталикка кирмаган. Бу пойтахт аҳолисининг катта қисми бевосита Тошкент шаҳрининг маъмурий ҳудудларида тўпланганини кўрсатади.































Изоҳлар 0
…