Абитуриентлар диққатига: қабул бугун тугайди

1 дақиқа ўқиш152
Абитуриентлар диққатига: қабул бугун тугайди

Ўзбекистонда давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига 2026/2027 ўқув йили учун ҳужжат топшириш жараёни бугун, 25 июн куни якунланади.

Абитуриентлар ҳужжатларини my.uzbmb.uz платформаси орқали соат 23:59 га қадар онлайн тарзда топширишлари мумкин. Мутахассислар ҳужжат топширишни сўнгги дақиқаларга қолдирмасликни тавсия этмоқда.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг таъкидлашича, куннинг иккинчи ярмида тизимга кирувчилар сони кескин ортиши мумкин.

“Кун охирига бориб серверларга юклама ошса, кутилмаган техник носозликлар ёки тизимда секинлашишлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли рўйхатдан ўтишни имкон қадар эртароқ якунлаб қўйиш мақсадга мувофиқ”, — дейди у.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, 25 июн куни соат 08:05 ҳолатида 691 минг 450 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Уларнинг 315 минг 717 нафари ёки 46,3 фоизини эркаклар, 365 минг 733 нафари ёки 53,7 фоизини эса аёллар ташкил этмоқда.

Қабулнинг якунланишига саноқли соатлар қолган бир пайтда ҳужжат топширмаган абитуриентларга шошилиш тавсия этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?