Ливерпул Ян Диоманде учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда: Трансфер тафсилотлари

2 дақиқа ўқиш417
Ливерпул Ян Диоманде учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда: Трансфер тафсилотлари
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англиянинг Ливерпул клуби РБ Леипзиг ва Кот-дъИвуар терма жамоаси вингери Ян Диомандени 100 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олмоқмоқчи.
  • Мерсисайдликлар 19 ёшли футболчини Муҳаммад Салах ўрнини боса оладиган муносиб номзод сифатида кўрмоқда ва янги даврни унинг атрофида қурмоқчи.
  • Немис клуби ўз футболчиси учун камида 130 миллион евро талаб қилаётган бўлса-да, трансфер пойгасида PSJ ҳам жиддий рақобат туғдириши кутилмоқда.

Европа футболининг энг иқтидорли ёш юлдузларидан бири, РБ Леипзиг ва Кот-дъИвуар терма жамоаси вингери Ян Диоманде ўзининг келажаги борасидаги миш-мишларга илк бор расмий муносабат билдирди. Сўнгги вақтларда Англиянинг Ливерпул клуби ушбу 19 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳаракатларини сезиларли даражада фаоллаштирган. Бундеслига ва жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари билан кўплаб грандлар эътиборини тортган Диоманде ҳозирда трансфер бозоридаги энг харидоргир ўйинчилардан бирига айланган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кот-дъИвуарнинг Кюрасао устидан қозонган ғалабасидан сўнг, журналистлар ёш иқтидор эгасини кейинги мавсумда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилиши ҳақидаги саволлар билан қисқача сўроққа тутишди. Goal.com нашрининг хабар беришича, Диоманде ҳозирча бор эътиборини фақат терма жамоа сафидаги ўйинларига қаратганини таъкидлаган. "Келажагим ҳақида ҳозир ўйлаётганим йўқ. Бор энергиямни жаҳон чемпионатига сарфлаяпман, турнирдан кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади", — дея жавоб берган футболчи.

Ливерпулнинг Муҳаммад Салах ўрнига режаси

Ливерпул раҳбарияти Ян Диомандени жамоанинг тирик афсонаси Муҳаммад Салах ўрнини боса оладиган муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар янги бош мураббий Андони Ираола бошчилигидаги янги даврни айнан ушбу иқтидорли вингер атрофида қурмоқчи. Ливерпул раҳбарияти футболчи учун 100 миллион евро (86 миллион фунт) миқдоридаги маблағни сарфлашга тайёр экани айтилмоқда.

Бироқ РБ Леипзиг ўзининг қимматбаҳо активини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Немис клуби футболчи учун камида 130 миллион евро талаб қилмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Диоманде Ливерпул тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланади. Шунга қарамай, трансфер пойгасида Англия клубига PSJ жиддий рақобат туғдириши кутилмоқда.

PSJ омили ва футболчининг танлови

Парижликлар ҳам вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Энг қизиғи шундаки, Ян Диоманденинг ўзи аввалроқ берган интервюларида PSJ клубига нисбатан хайрихоҳлигини яширмаган. "Болалигимдан PSJга мухлислик қиламан, отажоним ҳам ушбу жамоанинг ашаддий тарафдори эди", — деган эди футболчи. Бу омил трансфер жараёнида ҳал қилувчи рол ўйнаши ва Ливерпулнинг режаларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ҳозирча футболчининг келажаги унинг агентлари ҳамда клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ бўлиб турибди. Диоманденинг ўзи эса Шимолий Америкада ўтаётган турнир якунланмагунча ҳеч қандай якуний қарор қабул қилмаслигини билдирган. Англия Премер-лигаси ва Лига 1 ўртасидаги ушбу кураш ёзги трансфер ойнасининг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?