Ўзбекистонда олти кунлик сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда олти кунлик сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 28 июндан 3 июльга қадар кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Қашқадарё вилоятида Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари хавфли ҳудудлар қаторига киритилган.

Сурхондарё вилоятида Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Самарқанд вилоятида Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари бўйича огоҳлантириш берилган.

Навоий вилоятида Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Жиззах вилоятида Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида сел келиши хавфи мавжуд.

Тошкент вилоятида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқини кузатилиши мумкин.

Наманган вилоятида Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари хавфли ҳудудлар сифатида кўрсатилган.

Фарғона вилоятида Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида, Андижон вилоятида эса Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари эҳтимоли бор.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Шунингдек, республика айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, кўчалар ва пастқам жойларни сув босиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар