Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан эсдалик нишони таъсис этилди

1 дақиқа ўқиш253
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан эсдалик нишони таъсис этилди

Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.

Фармонда қайд этилишича, мазкур нишон мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудрати ва салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ватандошларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

Эсдалик нишонига кўп йиллик фидокорона меҳнати, юксак касбий маҳорати ҳамда жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар муносиб кўрилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари ва уларга тегишли гувоҳномаларни белгиланган тартибда тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Мазкур нишон мустақиллик йилларида мамлакат тараққиёти йўлида сидқидилдан меҳнат қилган ва жамият ривожига ҳисса қўшган юртдошларнинг хизматларини эътироф этишга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?