Пэдди Пимблетт: «Топурия энди аввалгидек бўлолмайди, унинг эгоси синди»

Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт собиқ чемпион Илия Топуриянинг Жастин Гэтжига қарши жангдаги мағлубияти ҳақида кескин фикр билдирди.
Пимблеттнинг айтишича, Топурия фаолияти давомида илк бор жиддий руҳий синовга дуч келди. У шу вақтгача октагонда доимо рақибларига босим ўтказиб, жангларни назорат қилиб келган.
«Илия Жастинга мағлуб бўлгунига қадар ҳеч қачон ўзини қайта тиклашга мажбур бўлмаган. Топурия ҳар доим “болға” эди ва ҳеч қачон “мих” бўлиш қандай эканини ҳис қилмаганди», — деди Пимблетт.
Англиялик жангчи ўз тажрибасида оғир мағлубиятдан кейин янада кучли бўлиб қайтиш мумкинлигини англаганини таъкидлади. Бироқ унинг фикрича, Топурия учун бу жараён анча мураккаб кечади.
«Гэтжи билан жангдан кейин мен аввалгидан ҳам кучлироқ ва яхшироқ бўлиб қайта олиш мумкинлигини тушундим. Аммо, менимча, Илия энди ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди. Чунки унинг эгоси синди», — дея қўшимча қилди у.
Пимблетт Топуриянинг ўзига бўлган ишончи ҳаддан ташқари юқори бўлганини ҳам эслаб ўтди.
«Эсингизда бўлса, Топурия жангдан анча олдин ижтимоий тармоқлардаги рекордини ўзгартириб қўйган эди», — дея Пимблеттнинг сўзларини келтирди MMA Fighting нашри.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия ва Жастин Гэтжи ўртасидаги тўқнашув Оқ уйда ташкил этилган UFC турнири доирасида бўлиб ўтди. Унда америкалик жангчи муддатидан аввал ғалаба қозонди.































Изоҳлар 0
…