Ўзбекистонда лифтлар хавфсизлигини баҳолаш тартиби янгиланди

Ўзбекистон ҳукумати 19 июндаги 316-сон қарор билан лифтлар ва уларнинг хавфсизлик қурилмаларини техник регламентлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини тасдиқлади.
Янги қоидаларга кўра, лифтлар ҳамда уларнинг таркибий қисмлари мажбурий сертификатлашдан ўтказилади. Бу жараён ишлаб чиқариш корхонасидаги сифат тизимини аудитдан ўтказиш ва ускуналарни белгиланган хавфсизлик стандартлари асосида мунтазам синовдан ўтказишни ўз ичига олади.
Текширув ва синовлар якунлангач, расмий ҳисобот расмийлаштирилади ҳамда мувофиқлик сертификати берилади. Талабларга жавоб берган лифтлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларига текширувни ўтказган органнинг идентификация рақами кўрсатилган Миллий мувофиқлик белгиси қўйилади.
Янги тартиб носоз лифтлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва лифт хўжалигида хавфсизлик учун бозор иштирокчиларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган.































Изоҳлар 0
…