Ўзбекистонда қоғоз автостраховка полислари бекор қилинади

Ўзбекистонда қоғоз автостраховка полислари бекор қилинади

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тизимини ўзгартирувчи ЎРҚ-1154-сонли қонун қабул қилинди. Янги тартиб ҳайдовчилар учун суғурта хизматларини рақамлаштириш, ҳужжат расмийлаштиришни соддалаштириш ва йўл-транспорт ҳодисасидан кейин товон пули олиш жараёнини енгиллаштиришни назарда тутади.

Қонунга кўра, қоғоз шаклидаги суғурта полислари бекор қилиниб, мажбурий автосуғурта тўлиқ электрон форматга ўтказилади. Полислар электрон тарзда расмийлаштирилади ва уларни қоғозда олиб юриш талаб этилмайди.

Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган шахс товон пули учун ўзининг суғурта компаниясига ёки аварияга айбдор ҳайдовчининг суғурталовчисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин бўлади.

«Чекловсиз» ёки ВИП полис расмийлаштирилганда автомобил эгаси ва унинг яқин қариндошлари автоматик равишда суғурталанган шахслар қаторига киритилади.

Қонун суғурта компанияларига қўйиладиган молиявий талабларни ҳам кучайтиради. Агар фойдани тақсимлаш компаниянинг тўлов қобилиятига хавф туғдирса, бундай тақсимотга йўл қўйилмайди. Суғурталовчилар мижозларга хизмат нархи, полис шартлари ва товон тўлаш тартиби ҳақида очиқ маълумот бериши шарт.

Электрон тижорат операторлари, аджастерлар ва сюрвеерлар учун эса фаолиятни хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар