Андижонда 31 мингдан ортиқ аҳоли учун канализация тармоғи янгиланмоқда

1 дақиқа ўқиш102
Андижонда 31 мингдан ортиқ аҳоли учун канализация тармоғи янгиланмоқда

Андижон шаҳрида оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа «Сарвонтепа», «Форобий», «Мустақилликнинг 21 йиллиги», «Ҳамдўстлик» ва «Uzumзор» маҳаллаларида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Nuz.uz.

Маълумотларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида ушбу ҳудудлардаги канализация инфратузилмаси тўлиқ янгиланмоқда. Янги муҳандислик тармоқлари 6 мингдан ортиқ хонадонга хизмат кўрсатади. Уларда қарийб 31 минг киши истиқомат қилади.

Лойиҳа якунлангач, яна 10 минг нафар аҳолининг уй-жойларини янги канализация тизимига улаш режалаштирилган. Шу тариқа, қамров босқичма-босқич кенгайтирилади.

Аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижонга иш сафари чоғида аҳоли мурожаатлари билан танишган эди. Ўшанда канализация тармоқларини капитал таъмирлаш, шунингдек, муҳандислик коммуникациялари ўтказилаётган йўлларни ҳам тиклаш зарурлигига эътибор қаратилган.

Ташриф якунлари бўйича тегишли маълумотлар давлат раҳбарига киритилган. Шундан сўнг ҳудуддаги канализация тизимини янгилаш ишлари жадаллаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?