2027 йилдан онкологик касалликларга қарши янги дастур жорий этилади

2027 йилдан онкологик касалликларга қарши янги дастур жорий этилади

Ўзбекистонда саратон касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш тизимини яхшилашга қаратилган миллий дастур тасдиқланди. Унга кўра, онкологик касалликларни дастлабки босқичларда аниқлаш даражасини ҳозирги 30 фоиздан 40 фоизгача ошириш режалаштирилган.

Дастур доирасида аҳолининг 60 фоизини бачадон бўйни, кўкрак бези, ошқозон, ўпка ва бошқа кенг тарқалган саратон турлари бўйича мақсадли текширувлардан ўтказиш кўзда тутилган. Касалликнинг сўнгги босқичларида аниқланиш ҳолатлари эса 65 фоиздан 55 фоизгача камайтирилиши керак.

2027 йил 1 январдан ҳудудларда простата бези, йўғон ичак ва ўпка саратонининг олдини олиш чоралари босқичма-босқич жорий қилинади. Дастур Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар