Ўзбекистонда 7 ёшгача бўлган болалар учун автокресло мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 7 ёшгача бўлган болалар учун автокресло мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда болаларни енгил автомобилларда ташиш тартибини қатъийлаштириш режалаштирилмоқда. Янги қарор лойиҳасига кўра, 7 ёшгача бўлган болаларни махсус ушлаб турувчи қурилма, яни автокреслода олиб юриш мажбурий этиб белгиланиши мумкин.

7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар эса автомобил ҳаракатланаётган вақтда хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади. Шунингдек, транспорт воситаси конструкциясида кўрсатилган ўринлар сонидан ортиқ бола олиб юришга рухсат берилмайди.

Белгиланган талабларга амал қилмаган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.

Янги чоралар йўл-транспорт ҳодисаларида болаларнинг тан жароҳати олиш хавфини камайтириш ва уларнинг автомобилдаги хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар