date

Ўзгидромет муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди. Идора маълумотига кўра, 2–5 июнь кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ҳамда сув тошқини ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Хусусан, хавф қуйидаги ҳудудларда эҳтимол қилинмоқда:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманлари;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳри.

Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Шу билан бирга, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши мумкинлиги қайд этилди. Бу ҳолат айрим жойларда қисқа муддатли сув тошишларига сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет муҳим огоҳлантириш билан чиқди