Янгихаётда янги қурилаётган бино ҳудудида ёнғин чиқди

29 июн куни Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида янги қурилаётган бино ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Соат 12:43 да Наврўз кўчасидаги қурилиш майдони ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Қутқарув техникалари соат 12:51 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 12:56 да қуршаб олиниб, 12:59 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, 50 квадрат метр майдондаги полизол қопламаси ёниб зарарланган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…