Бу қиш Ўзбекистонда “свет” ўчмайдими? Энергетика вазирлиги изоҳ берди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда жорий куз-қиш мавсумида электр энергияси режадан ташқари ўчирилмаслигини маълум қилди. Вазирлик вакилининг таъкидлашича, электр тармоқлари қишки мавсумга тайёр ҳолатга келтирилган.
Шу билан бирга, эскирган ускуналарни янгилаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда аҳоли олдиндан огоҳлантирилиши айтилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда электр таъминоти билан боғлиқ шикоятлар 40 фоизга камайиб, 44 мингтани ташкил этган. Электр узилишлари бўйича мурожаатлар сони эса қарийб икки баравар қисқарган.































Изоҳлар 0
…