date
views 7 714

Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди

Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди

2016 йилнинг 1 январь кунида маҳаллий вақт билан соат 03:15да ва 08:26да Қирғизистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудларида 2 марта зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

"Тошкент" сейсмология маркази маълумотига кўра, биринчи зилзила маркази Бишкекдан 268 км, Андижондан 30 км масофада бўлган. Ер силкиниши кучи 5 балл бўлган, зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган. Бу зилзила Андижонда 2 балл куч билан сезилган.

Янги йил тонгида юз берган иккинчи зилзила соат 8:26да қайд этилган. Унинг маркази Ўзбекистон ҳудудида бўлган (Тошкентдан 271 км, Андижондан 20 км масофада).

Бу зилзила кучи 4,3 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи 30 км чуқурликда бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди