Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг учта вилоятида сезилди

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг учта вилоятида сезилди

2026 йил 4 ноябрь куни соат 02:34:15 да Қирғизистон Республикасининг Ўш ҳудудида зилзила содир бўлди. Ер силкинишининг магнитудаси 5,2 ни ташкил этган, ўчоқ 10 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятида ҳам сезилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ер силкинишининг Ўзбекистон ҳудудидаги сезилиш даражаси қуйидагича бўлган:

• Андижон вилоятида: 2–3 балл, эпицентрдан 134 километр масофада.

• Фарғона вилоятида: 2–3 балл, эпицентрдан 136 километр масофада.

• Наманган вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 185 километр масофада.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳрининг жануби-шарқида, пойтахтдан 373 километр узоқликда жойлашган. Ўчоқ координаталари 39,84 шимолий кенглик ва 73,21 шарқий узунликни ташкил этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар