Эрдўған: Ҳарбий тўнтаришга алоқадорлар энг оғир жазоларни олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрдўған: Ҳарбий тўнтаришга алоқадорлар энг оғир жазоларни олади

Дунё 16-07-2016, 09:30 922
Эрдўған: Ҳарбий тўнтаришга алоқадорлар энг оғир жазоларни олади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ваъда бердики, мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга уринганларни қаттиқ жазолар кутади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

"Ҳарбий йўл билан давлат тўнтариши амалга оширишга уринган гуруҳнинг барча аъзолари қандай тизим вакили бўлишдан қатъи назар оғир жазоланади", деган Эрдўған Истанбул аэропортида журналистларга.

У ҳаракат бартараф этилгани, мамлакат "оккупантлар қўлида эмаслиги"ни маълум қилган.

Президент ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари томонидан ҳибсга олишлар давом этаётганини таъкидлаган.

Мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим берган маълумотга кўра, шу вақтгача давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, 120дан ортиқ киши ҳибс қилинди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.