Дунёни ҳайратга солган аэропорт: Сингапур мўъжизаси

1 дақиқа ўқиш395
Дунёни ҳайратга солган аэропорт: Сингапур мўъжизаси

Бу аэропорт дунёдаги энг чиройли ва замонавий ҳаво бандаргоҳларидан бири сифатида эътироф этилади. Гап — Чанги Airport ҳақида бормоқда. У энг ривожланган ва бой давлатлардан бири саналган Сингапур ҳудудида жойлашган.

Бугунги кунга қадар ушбу аэропорт 500 дан ортиқ нуфузли мукофотларга сазовор бўлиб, бир неча бор дунёнинг энг яхши аэропорти дея тан олинган.

Уни бунёд этиш учун 2 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфланган. Умумий майдони қарийб 1300 гектарни ташкил этади. Аэропорт биноси 10 қаватдан иборат бўлиб, уларнинг 5 таси ер остида жойлашган.

Changi aeroportidagi ulkan shisha gumbaz ostida joylashgan yopiq sharshara va tropik bog'.

Терминаллардан бирида дунёдаги энг баланд сунъий шаршарага эга тропик боғ барпо этилган. Сингапурда тез-тез кузатиладиган момақалдироқли ёмғирлар ҳисобга олиниб, ушбу шаршара ёмғир сувини йиғиш ҳамда улкан гумбаз остидаги ҳавони табиий усулда совутиш мақсадида махсус лойиҳалаштирилган.

Changi aeroportidagi ulkan sharshara atrofida odamlar tushlik qilishmoqda.

Шаршара атрофида 200 дан ортиқ ўсимлик турларини ўз ичига олган тропик боғлар жойлашган. Терминаллар ўртасида эса учинчи қават даражасида юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд қатнови йўлга қўйилган.

Odamlar yashil bogʻ ichidagi ulkan sharshara atrofida sayr qilishmoqda.

Бундан ташқари, аэропорт ҳудудида 10 та турли мавзудаги боғ мавжуд бўлиб, улар орасида кактуслар, орхидеялар, кунгабоқарлар боғи, капалаклар галереяси ҳамда сеҳрли боғ алоҳида эътиборни тортади.

Changi aeroportidagi Jewel binosi va nazorat minorasi quyosh botishida.Gullarga boy bog'li aeroport binosi ichida odamlar hordiq chiqarishmoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?