Нью-Йорк метросида Ўзбекистон вагони

Жаҳон чемпионати кунларида Ню-Ёрк метросининг вагонларидан бири Ўзбекистон байроғи ранглари билан безатилди. АҚШнинг энг гавжум ва йирик шаҳарларидан бирида амалга оширилган бу лойиҳа маҳаллий аҳоли, ўзбекистонликлар ҳамда мухлислар эътиборини тортди. Мазкур ташаббус Ўзбекистон миллий терма жамоасига кўрсатилган ҳурмат ва қўллаб-қувватлов рамзи сифатида баҳоланмоқда.
Жаҳон чемпионати кунларида Нью-Йорк метросида ноодатий ва эътиборга молик ташаббус амалга оширилди — вагонлардан бири Ўзбекистон байроғи рангларида безатилди.
АҚШнинг энг гавжум ва йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Нью-Йоркда амалга оширилган ушбу лойиҳа нафақат маҳаллий аҳоли, балки у ерда яшаётган ўзбекистонликлар ва мухлислар эътиборини ҳам ўзига тортди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар ва суратлар бу ташаббусга бўлган қизиқишни янада оширди.
Мазкур безак Ўзбекистон миллий терма жамоасига билдирилган ҳурмат ва қўллаб-қувватлов рамзи сифатида баҳоланмоқда. Айниқса, жаҳон чемпионати доирасида мамлакатимиз номининг халқаро майдонда кенгроқ тилга олинаётгани мухлислар учун алоҳида фахр бағишламоқда.
Бу каби ташаббуслар Ўзбекистон брендининг дунё саҳнасида тобора кўпроқ намоён бўлаётганидан далолат беради.































Изоҳлар 0
…