Туркияда келин тўйида узилган ўқ 11 кишини жароҳатлади

Туркияда келин тўйида узилган ўқ 11 кишини жароҳатлади

Туркиянинг Денизли вилоятида ўтказилган тўй маросими кўнгилсиз ҳодиса билан якунланди. «Milliyet» нашрининг хабар беришича, байрамона ҳавога ўқ узилиши оқибатида 11 нафар киши жароҳат олган.

Ҳодиса 21 июнь куни Чиврил туманининг Киралан маҳалласида содир бўлган. Маълумотларга кўра, келин уйдан чиқаётган вақтда 15 ёшли ўсмир анъанага кўра милтиқдан ҳавога ўқ узмоқчи бўлган. Бироқ сочма ўқлар ерга тегиб қайтган ва тўй иштирокчиларининг 11 нафарига тан жароҳати етказган.

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Улардан икки нафари қўшимча текширув ва даволаниш учун Денизли шаҳридаги тиббиёт муассасаларига юборилган. Шифокорлар уларнинг ҳаётига хавф йўқлигини маълум қилган.

Ҳодисадан сўнг ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган ва воқеа юзасидан тергов ҳамда маъмурий текширув ишлари бошланган.

Қайд этилишича, тўйлар, йигитларни армияга кузатиш маросимлари ва бошқа тантаналарда ҳавога ўқ узиш Туркиянинг айрим ҳудудларида ҳанузгача кенг тарқалган анъана бўлиб қолмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ҳар йили ўнлаб инсонларнинг жароҳатланиши ва ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар