Месси учун рекорд ҳайкал: Аргентинада 26 метрлик улкан ёдгорлик очилди

1 дақиқа ўқиш750
Месси учун рекорд ҳайкал: Аргентинада 26 метрлик улкан ёдгорлик очилди

Аргентинада футбол афсонаси Лионел Месси шарафига дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби ва жаҳон чемпиони ҳисобланган футболчи учун барпо этилган ушбу ҳайкал ўз кўлами билан ҳам эътиборни тортмоқда.

Ҳайкалнинг баландлиги 26 метрни, умумий оғирлиги эса 70 тоннани ташкил этади. Унинг дизайни машҳур ҳайкалтарош Алдо Бероис томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа қисқа вақт ичида мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Қизиғи шундаки, жорий йил июн ойи бошларида Колката шаҳрида ўрнатилган 21 метрлик Месси ҳайкали кучли шамоллар сабаб хавфсизлик билан боғлиқ эътирозлар ортидан бузиб ташланган эди. Шу боис Аргентинадаги янги ҳайкал янада мустаҳкам ва пухта қурилгани алоҳида таъкидланмоқда.

Маълумот учун, 38 ёшли Месси 2023 йилдан буён “Интер Маями” сафида тўп сурмоқда. У Европадаги фаолияти давомида “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен” жамоаларида ўйнаб, кўплаб ютуқларга эришган.

Янги ҳайкал эса унинг футбол тарихидаги ўрни нақадар улкан эканини яна бир бор намойиш этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?