Тожибар Азизова: "Шаҳзодадан ҳам, унинг келинидан ҳам буни кутмагандим…" (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизова “Омон-Омон” кўрсатувида хонанда Шаҳзоданинг ўғли — Салиҳнинг никоҳ тўйи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Актрисанинг айтишича, тўйда Шаҳзода ўзи ҳам келиндек кўринган ва келини билан худди дугонадек уйғун образда намоён бўлган. “Мен ўйлагандимки, Шаҳзода тўйда бошқача, дабдабали кийимда чиқса керак. Аммо аксинча, у ўзбекона, ёпиқ ва жуда нафис либосда кўринди. Шу жиҳати менга жуда ёқди — у ҳақиқий қайнона даражасида, дид билан кийинган эди”, — дея таъкидлади Тожибар Азизова.
Шунингдек, у келин ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириб, уни тарбияли, одобли ва жуда яхши қиз сифатида таърифлади. “Ўғиллари ҳам жуда яхши йигит. Салиҳни ёшлигидан биламан — тарбияли ва самимий бола. Шаҳзода келин танлашда адашмаган”, — деди актриса.
Тожибар Азизова тўйга азиз меҳмон сифатида таклиф этилган бўлиб, маросимда “Келин салом” удумини ҳам олиб борган. Унинг айтишича, қудалар ҳам жуда маданиятли, салобатли ва зиёли инсонлар бўлиб, бу оила ҳақиқий ўзбекона қадриятларни намоён этган.
Мазкур тўй ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотиб, кўплаб мухлислар томонидан илиқ фикрлар билан кутиб олинди.






























Изоҳлар 0
…