Сочи бўйидан ҳам узун: Маржона Ўлжоева ҳайратда қолдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш605
Сочи бўйидан ҳам узун: Маржона Ўлжоева ҳайратда қолдирди (видео)

Актриса Маржона Ўлжоева “Омон-Омон” кўрсатувига меҳмон сифатида ташриф буюриб, ўзининг ниҳоятда узун сочлари ҳақида қизиқарли маълумотларни улашди.

Суҳбат давомида бошловчилардан бири: “Сочингизнинг бу қадар узун бўлишига ким сабабчи?” дея савол берди. Актриса эса самимий жавоб қайтариб, бу борада бувиси катта ўрин тутганини айтди: “Сочимнинг узун бўлишига, аслида, бувим сабабчи. Ҳатто айтсам ҳам бўлади — бу соч менга бувимдан мерос. Онамнинг сочлари ҳам узун бўлган. Опам бор, лекин уларнинг сочлари унчалик узун эмас, менинг сочим эса узун”, — деди у.

Шунингдек, актриса сочларини парваришлаб туришини, вақти-вақти билан учларини қирқишини ҳам қўшимча қилди. Ҳатто фарзандли бўлганидан кейин ҳам сочининг анча қисмини қирққанини айтди.

Дастлаб, Маржона Ўлжоева сочларини кўрсатишга бироз ҳижолат бўлиб, “Кеча тасвирга олиш пайтида сочларим чигал бўлиб қолган, тарашга улгурмадим”, дея изоҳ берди. Бироқ кўрсатув давомида бошловчилар уни кўндиришга муваффақ бўлишди.

Натижада актриса сочларини ёйиб, унинг ҳақиқий узунлигини намойиш этди. Ҳақиқатан ҳам унинг сочлари бўйидан ҳам узун бўлиб, ерга тегиб турарди.

Бошловчилар қизиқиб, сочининг узунлиги ҳақида сўрашганда, актриса: “Бўйим 170 см бўлса, сочим тахминан 180 см атрофида”, — дея жавоб берди.

Суҳбат якунида бошловчилар актрисага илиқ тилаклар билдириб, унинг ижодига омад ва муваффақиятлар тилашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?