Азиз Раметов нега оммадан ёрдам сўраганди? Рафиқаси ҳақиқатни очиқлади (видео)

Актёр Азиз Раметовнинг рафиқаси Шаҳло Раметова интервьюларидан бирида турмуш ўртоғининг саломатлиги ва оиласи бошидан кечираётган синовлар ҳақида самимий фикр билдирди.
Унинг айтишича, актёр бўйин ва умуртқа билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб анча вақт давомида даволанишга мажбур бўлган. Бўйин синиши, умуртқа шикастланиши ҳамда бир нечта грижа хасталиги унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.
Шаҳло Раметованинг таъкидлашича, операция масаласи ҳам кўриб чиқилган, бироқ мутахассислар томонидан аниқ кафолат берилмагани сабабли ҳозирча даволаниш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи билан боғлиқ айрим нотўғри маълумотлар тарқалганини ҳам эслатиб ўтди. Хусусан, даволаниш харажатлари ва ёрдам масалалари юзасидан турли тахминлар билдирилган.
Суҳбат давомида Шаҳло Раметова энг таъсирли фикрларидан бирини ҳам айтди.
“Масофа сабаб олдиларига кўп бора олмаймиз. Шу пайтда инсоннинг қадри, ўрни янада билинаркан. Ажрашаман деб ўйлаган пайтларим бўлганидан афсусланаман”, — деди у.
Унинг ушбу самимий эътирофи мухлислар орасида кенг муҳокама қилиниб, кўплаб инсонларнинг ҳамдардлиги ва қўллаб-қувватловига сабаб бўлмоқда.































Изоҳлар 0
…