Фото: EPA/FREDERIK VON ERICHSEN
Германиянинг Porsche компанияси ўзининг илк электромобили – спорт седани Taycan’ни тақдим қилди.
Бу Porsche’нинг фақат электр моторда ишловчи илк автомобили ҳисобланади. Машина учта энг йирик автомобил бозори – АҚШда Ниагара шаршараси, Хитойда шамол электр станцияси ва Германияда қуёш электр станцияси ёнида намойиш қилинган.
Маълум қилинишича, компания моделнинг дастлаб икки қимматбаҳо версияси – Turbo S (185 минг доллар) ва Turbo’ни (151 минг доллар) намойиш қилган. Ушбу моделнинг кейинроқ бозорга чиқадиган базавий варианти 100 минг доллардан камроқ туради. Янги Porsche бошқа электромобиллардан аккумуляторларнинг ўта тез қувватланиши каби бир қатор технологик хусусиятлари билан ажралиб туради.
Taycan асосида электр моторларга эга моделларга мўлжалланган PPE (Premium Platform Electric) архитектураси ётади. Turbo 680 от кучига эга, Turbo S эса 761 от кучига эга двигател билан жиҳозланади. Двигателлар сиғими 93,4 кВт-соатни ташкил қилувчи литий-ионли батареядан қувватланади.
Базавий вариант Turbo 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эриша олади, бир қувватланишда эса 450 км йўл боса олади. Taycan Turbo S 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришади, бир қувватланишда эса 412 км йўл боса олади. Иккала машинанинг максимал тезлиги 260 км/соатни ташкил қилади.
Porsche Taycan 800 вольт кучланишли электр тизим билан жиҳозланган илк серияли автомобил бўлиб, электрокарнинг батареясини ўзгарувчан ток (11 киловатт) ва доимий ток (270 киловаттгача) терминалидан қувватлаш мумкин. Батареяни 5 дақиқа қувватлаш 100 км йўл босиб ўтишга етади. Аккумулятор 22 дақиқада 80 фоизга тўлади.
Машина салонида 5 та экран ўрнатилган: виртуал асбоблар панелини кўрсатувчи 16,8 дюймли эгик экран, 10,9 дюймли мультимедиа тизими экрани, марказий консолга ўрнатилган 8,4 дюймли экран. Шунингдек, олд ўриндиқдаги ва орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун яна иккита қўшимча экран ўрнатиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»