Кобалт савдосини жонлантириш учун кредит шартлари енгиллаштирилди

УзАуто Моторс 2026 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини оширганига қарамай, январ–май ойларида 69 мингдан ортиқ Кобалт тайёрланган бўлса-да, улардан атиги 35 245 таси сотилган. Харидор топмаган машиналар сони кўпайгани сабабли, компания «Ипотека-банк» билан ҳамкорликда сотувни рағбатлантириш чораларини кўрди.
UzAuto Motors 2026 йилда Кобалт ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, аммо автомобил сотуви сезиларли даражада камайди.
Январ–май ойларида 69 мингдан ортиқ Кобалт ишлаб чиқарилган. Шу даврда сотилган автомобиллар сони эса 35 245 тани ташкил қилган. Бу ишлаб чиқарилган машиналарнинг катта қисми ҳали харидор топмаганини кўрсатади.
Сотувни рағбатлантириш мақсадида компания «Ипотека-банк» орқали Кобалт учун автокредит шартларини юмшатди. Энди автомобил йиллик 21 фоизли ставка ва 30 фоиз бошланғич тўлов асосида таклиф этилмоқда.
Янгиланган кредит шартлари Кобалт харидини енгиллаштириши кутилмоқда. Компания шу орқали сотув ҳажмини ишлаб чиқариш суръатига яқинлаштиришга уринмоқда.































Изоҳлар 0
…