Фото: DPA
Германия бундестаги депутатларнинг Украинага оғир қуроллар етказиб бериш тўғрисидаги таклифини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади.
Парламент қарорида бундестаг Германия ҳукуматини "Украинага зарур техникани етказиб беришни давом эттириш ва имкон борича тезлаштириш ҳамда оғир ва мураккаб тизимли қуроллар етказишни кенгайтириш"га чақирган.
Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, бу техникаларни Украинага етказиб бериш Германия мудофаа салоҳиятига путур етказмаслиги лозим.
"Германия бундестаги Россиянинг Украинага қарши шафқатсиз урушини кескин қоралайди. Россия ўз ҳаракатлари билан халқаро ва гуманитар ҳуқуқни қўпол тарзда бузди ва Европадаги тартибни буткул издан чиқаришга уринмоқда", - дейилади бундестаг қабул қилган ҳужжатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда